» » Самарқанддаги қуёш электростанциясини қуришни канадаликлар давом эттиради

Самарқанддаги қуёш электростанциясини қуришни канадаликлар давом эттиради


2016 йилда Ўзбекистондаги биринчи йирик қуёш электростанциясини қуриш бўйича тендерни ютиб олган Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компаниясига эскирган технологиялар туфайли қурилиш бошлашга рухсат берилмаган.
- «Хитой компанияси томонидан таклиф этилган замонавий, юқори технологик ускуна ва қурилмалар ўрнига техник кўрсаткичларига кўра эскириб кетган технологиялар сабабли Хитой компаниясига рад жавоби берилганди, - дейди «Ўзбекэнерго» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мубаракшин.

 2016 йил 27 октябрда идоралараро тендер комиссияси Паст Дарғом туманида қуввати 100 МВтли қуёш электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича Хитой компаниясини бош пудратчи деб танлаганди. 2018 йилда Ўзбекистон дастлабки қиймати 275 млн. доллар бўлган лойиҳани амалга оширишни тўхтатиб қўйди.

Ўтган йили Канаданинг SkyPower Global компанияси умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш электр станцияси қуриш учун 1,3 млрд.  доллар инвестиция киритиши маълум бўлгач, Самарқанддаги мазкур қурилиш майдони хорижий инвесторга топширилди.
SkyPower Global билан ҳамкорлик кредитларсиз, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш модели асосига қурилган. Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистон ҳудудида ўз изланишларини ўтказади.
Лойиҳа ишга тушгач, Ўзбекистондаги барча энергия манбалари ишлаб чиқараётган қувватнинг тахминан 10 фоизи ишлаб чиқарилади.

комментариев