
Аввал хабар берганимиздек, бугун - 2 июль куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов туманимиздаги марказий истироҳат боғи ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавжуд мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилди, мурожаатчи талаби қондирилди. Муддат тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
комментариев