» » “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови ғолиблари аниқланди!

“Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови ғолиблари аниқланди!




Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ўз ниҳоясига етди.


Танловга 5 та номинация бўйича 70 нафар иштирокчидан 400 га яқин материал келиб тушди.


Тумандошимиз Наргиза Юнусова – “Бефарқ бўлманг! Сиз қай бирини танлайсиз?”, “Коррупцияни тугатиш учун бизга нима тўсқинлик қилади?” блогпостлари орқали коррупция манзараларини кенг жамоатчиликка содда ва тушунарли очиб берганлиги учун фахрли 2-ўринни эгаллади.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

комментариев