» » Тадбиркор билан учрашув

Тадбиркор билан учрашув

Халқ таълими вазирлиги томонидан сентябрь ойи география ва иқтисодий билим асослари фанлари ойлиги деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан 30-умумтаълим мактабида  ойлик давомида мазкур фанларнинг ўқитилиши, қўшимча тадбирлар ташкил этилишига алоҳида аҳамият қаратилди. Ўқувчиларнинг иқтисодиёт ва география фанларига бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида олган назарий билим, кўникма ва малакаларини амалиётга татбиқ эта олишлари учун турли кўрик-танловлар ва беллашувлар ташкил этилди.

Шунингдек,  Жумабозор деҳқон бозори директори,  тадбиркор Асқар Исрофилов юқори синф ўқувчиларига Тадбиркорлик асослари фанидан дарс ўтди. А. Исрофилов ўқувчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

комментариев