"Суд ва ёшлар"

28 сентябрь куни “Тарғибот декада”си доирасида туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Фуқаролик ишлари, Жиноятчилик ишлари бўйича Тойлоқ туман судлари ҳамкорлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни бугунги кунда давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш мақсадида “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшларга жамиятимизда фуқаролик судининг ўрни ва вазифалари ҳамда судга келиб тушадиган низоли ишларни кўриб чиқилиши ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисида айтиб ўтилди. 
Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди . Учрашув сўнгида ёшларни бугунги кунда суд тизимларида олиб борилаётган иш жараёнлари билан таништириш мақсадида суд биноси бўйлаб саёҳат уюштирилди.

комментариев