» » Туманимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланди

Туманимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланди


25 октябрь —  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан туман ички ишлар бўлимида тантанали тадбир ташкил этилди. 

       Байрам тадбирида туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман прокурори Ф. Абдухолиқов, туман ИИБ бошлиғи М. Шермуҳаммедов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, туман судлари раислари иштирок этишди.


Тадбирда туман ҳокими Б. Бобоназаров сўзга чиқиб, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда, жамоат тартибини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг хизматлари катта эканлигини таъкидлаб, соҳа ходимларини байрам билан табриклади.  


Шунингдек, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда машаққатли шу билан бирга шарафли фаолият юритаётган туман ИИО Пробация гуруҳи инспектори, катта лейтенант Камолиддин Бобоназаров, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори, лейтенант Ферузжон Аҳмедов, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, катта лейтенант Шохрух Турсунов сингари 20 га яқин соҳа ходимлари туман ҳокимининг «Фахрий ёрлиқ» ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. 

комментариев