
Мусобақада 105 та давлатдан келган 1500 нафар спортчилар 27 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Жаҳон чемпионатида Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати вакиллари Давлатжон Ҳамроев, Авазбек Абдужалиловлар иштирок этишди.
62 килограмм вазн тоифасида Давлатжон Ҳамроев Грециялик рақиби Савас Каракизидисни мағлубиятга учратиб, 1-ўринни қўлга киритди.
57 килограмм вазн тоифасида Авазбек Абдужалилов 3-ўринни қўлга киритиб, чемпионалар сафидан жой эгаллади.
комментариев