» » Мурожаатлар ечими назорат остида

Мурожаатлар ечими назорат остида


Юртимизда аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг давлат ҳокимиятига, эртанги кунига бўлган ишончи мустаҳкамланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
   Туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг навбатдаги сайёр қабули Қўрғонча маҳалласида ўтказилди. Унда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ. Исмоилов, ИИБ бўлими бошлиғи М. Шермуҳаммедов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.  Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, газ ва электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. 
     -Тўрт нафар фарзандим бор. 13 ёшли қизим Зебинисо 2-гуруҳ ногирони, -дейди Тараққиёт маҳалласида яшовчи Зулайҳо Қодирова. - Унда умуртқа поғонаси туғма ривожланиш аномалияси мавжуд. Икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Турмуш ўртоғим ҳам 2-гуруҳ ногирони. Икки нафар фарзандим талаба. Ҳозир қизим Зебинисони яна операция қилдиришимиз керак. Иқтисодий аҳволимиз яхши эмаслиги сабабли моддий ёрдам беришларини сўраб, мурожаат қилдим. Туман ҳокими масала ечими назоратга олинишини маълум қилди. 
  Сайёр қабул давомида фуқаролардан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Шундан 18 таси назорат остига олинди, қолган мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилди.  

комментариев