» » Китобхон ўқувчилар аниқланди

Китобхон ўқувчилар аниқланди

60-умумтаълим мактабида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича, “Ёш китобхон ўқувчи” туман кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 

Кўрик-танловни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов очиб берди. 


Туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб,  танлов иштирокчиларини туман ҳокимлиги номидан табриклади. 


Танловда 15 та умумтаълим мактабларидан  21 нафар ўқувчи иштирок этди ва учта шарт бўйича билимларини синовдан ўтказишди. 

Танлов натижаларига кўра, I-ёш тоифасида: 2-4 синфлар ўртасида 34-мактабининг 4-синф  ўқувчиси Дилноза Зоирова, II-ёш тоифасида: 5-8 синфлар ўртасида 29-мактабининг 8-синф  ўқувчиси Фотима Ҳамроқулова, III-ёш тоифасида: 9-11 синфлар ўртасида 30-мактабининг 9 -синф  ўқувчиси Райхона Раҳмоновалар 1-ўринни эгалладилар.


Ғолиблар ва танловда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

комментариев