» » Туман аҳолиси диққатига!

Туман аҳолиси диққатига!


       Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 25 январдаги 35-сонли буйруғига асосан жорий йил 25 мартдан бошлаб, 1 сентябргача давом этадиган дўлга қарши кураш мавсуми ўтказилмоқда. Тумандаги қишлоқ хўжалиги экинларини дўлдан ҳимоя қилиш мақсадида Самарқанд мониторинг бошқарув станцияси томонидан туман ҳудудида ташкил этилган ўт очиш нуқталаридан махсус қурилмалар орқали аниқланган дўлли булутларга қарши маҳсулотлар учирилади. Улар ўз вазифасини бажарган пайтда гумбурлаган овоз эшитилади ва ва дўлга қарши маҳсулотлар хавфсиз бўлакларга бўлиниб ерга тушади. Бироқ, айрим ҳолатларда улар парчаланмай тушиши ҳам мумкин. 
   Шундай ҳолатларни кўрган фуқаролардан туман ИИБга, маҳалла фуқаролар йиғинига ёки Самарқанд мониторинг бошқарув станцияси навбатчисининг 0366-240-12-53 рақамли телефонига қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраймиз.


                                 Ў. МЕЙЛИЕВ,
                             Вилоят ФВ бошқармаси бошлиғи, полковник.

комментариев