» » Томорқа - бандлик ва арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли

Томорқа - бандлик ва арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли


    Буни яхши тушуниб етган халқимиз томорқасидан унумли фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олмоқда. 
   Туманимизнинг Таллиота маҳалласида яшовчи Ойбек Маматов бундан 5 йил олдин ўз томорқасида мўъжазгина иссиқхона ташкил этган эди. Тадбиркор томонидан ушбу иссиқхонада тўрт фаслда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Қиш фаслида сабзи уруғини қадаган бу тумандошимиз айни “илик узулди” паллада, тайёр ҳосилдан даромад ола бошлади. 
    -Ота-боболаримиз миришкор деҳқон бўлишган. Шунинг учун ёшликдан суягимиз меҳнатда қотган. Бор-йўғи 4 сотих томорқам бор. Шундан 3 сотихига 2 та парник барпо этдик. Ҳар йили қиш фаслида сабзи, ундан бўшаган ерга, карам ёки булғор қалампири экамиз. Шунинг орқасидан рўзғоримиз бут, - дейди  Ойбек Маматов.  
    Ҳа, томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Ҳамма гап ундан оқилона фойдаланишда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев