Буни туманимизнинг Галаботир маҳалласида истиқомат қилаётган Илҳом Қурбонов яхши тушунади. Шу боис, томорқасининг бир қарич жойи йўқки, бўш турган бўлса. Энг эътиборлиси, Илҳом ака 2018 йилда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида банк кредити олиб, томорқасининг 4 сотих майдонида иссиқхона барпо этган. Айни пайтда эса ушбу иссиқхонада етиштирилаётган помидор кўчатлари ҳосилга кирган.

Илҳом ака айтганларидек томорқа дастурхонимиз тўкинлиги, ранг-баранглиги бўлибгина қолмай, у саломатлигимизнинг беминнат ҳимоячиси. Томорқада ҳар куни бор-йўғи бир соат ишлаган киши бутун танаси мускулларининг чигилини ёзиб, қон айланишини яхшилайди. Камҳаракатликдан келиб чиқадиган касалликлардан йироқ бўлади.

Ишлайман, ризқ-насибамни ҳалол меҳнат орқали топаман, деган кишига юртимизда барча шароитлар яратилган. Фақатгина, кишида хоҳиш ва юрагида ўти бўлса бас. Илоҳим, юртимизда ана шундай юрагида ўти борлар кўпайсин.
Нигина РАҲМАТОВА,
туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
комментариев