» » Самарқанддан Бухорога...

Самарқанддан Бухорога...


Кеча Самарқанддан Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига 2 минг дона шифер, 10 тонна картошка, 4 тонна сабзи, 4 тонна пиёз ва 2 тонна ўсимлик мойи жўнатилди.

- Халқ депутатлари вилоят  Кенгашининг 29 апрел куни  ўтказилган навбатдаги сессиясида Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисига амалий ёрдам бериш ташаббуси билдирилди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов. - Кечқурун эса Бухоро томонга қараб қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар карвони йўлга чиқди. Президентимиз кеча  ўзлари бориб, бухороликлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтариб келдилар. Биз ҳам қўл қовуштириб қараб ўтиролмаймиз, албатта. Шундай пайтда бир-биримизга елкадош бўлишимиз, ёрдам қўлини чўзишимиз керак.

Вилоят ҳокимлиги бухороликларга кейинчалик яна шу каби ёрдам кўрсатишни режалаштирган.

комментариев