» » КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ

КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ


карантин  даврида аҳоли 
 учун ўзига хос қулайлик  яратмоқда. Бироқ унинг фаолияти  ҳамма ерда ҳам кўнгилдагидек ташкил этилганми?


      Маълумки,  коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида туманимизда ҳам  карантин  тартиби жорий этилган. Табиийки, бу даврда  асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошади.  Аҳолига қулайлик яратиш ва уйда қолишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган   кўчма савдо дўконлари  маҳаллалар аҳлига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда. Бу каби тадбирлар Ғўлба, Адас, Ўзбекистон, Эски жума, Жумабозор, Файзиобод, Олмазор, Ворсин, Қўрғонча ва бошқа  МФЙларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Бироқ, «автолавка»лар фаолияти  ҳамма ерда ҳам рисоладагидек эмасга ўхшайди.


       Таҳририятимизга Хўжаюз маҳалласида яшовчи фуқаро Х. Жабборов қўнғироқ қилиб қуйидагиларни маълум қилди:
    -  Мен Хўжақишлоқда, маҳалла марказига яқин жойда яшайман. Карантин даврида бозорларнинг ёпилганлиги, транспорт ҳаракати чекланганлиги сабабли келиб чиққан қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида жойларда кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилганлигини эшитиб хурсанд бўлгандим. Лекин, ҳанузгача «автолавка»нинг  маҳалламизга келганлиги ҳақидаги хушхабарни кутиш билан овораман. Мен ҳам турли озиқ-овқат маҳсулотлари, томорқага экиш учун сабзавот кўчатлари харид қилишни истайман. Хўжаюз МФЙ  раҳбарлари шу ишга бош-қош бўлишса, ёмон бўлмасди.   

      Дарҳақиқат, баҳорнинг ҳар лаҳзаси ғанимат. Кўчатлар ўз вақтида аҳолига етказиб берилса, элимизнинг дастурхони янада тўкин бўлишига шубҳа йўқ. Жойлардаги масъуллар бу ҳақда ўйлаб кўришлари керак.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев