Тез кунларда туманимиз экин майдонларида ғалла ўрим-йиғими бошланади. Шу боис ҳам бутун туман бўйлаб “Ғалла - 2020” мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.
Ғалла ўримидавомида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олиш борасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими изчил амалий тадбирлар олиб бормоқда. Улар халқимиз бойликларидан бири бўлган ғаллани, ёнғин хавфидан асраш, мавсумни беталофат ўтказишни ўз олдиларига қатъий мақсад қилиб қўйган.
Шу сабабли бугун туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув-амалий машғулот ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
комментариев