» » Туманимизда вилоятда ягона интенсив усулда балиқ етиштирувчи корхона қурилмоқда

Туманимизда вилоятда ягона интенсив усулда балиқ етиштирувчи корхона қурилмоқда


    Балиқ ва балиқ маҳсулотлари таркибида инсон организми учун зарур бўлган оқсил моддаси мавжуд. Тармоқ ривожи аҳолининг айнан оқсилга бўлган талабини қондириш билан бирга, озиқ-овқат таъминотига ижобий таъсир қилиб, турмуш фаровонлигини юксалтиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 
  Тойлоқ туманида 17 тафермер хўжалигида балиқ етиштириш фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилда туманда 303 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Қолаверса, туманда  балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш, экотуризмниривожлантириш, мазкур йўналишда хорижий технология ва усулларни кенг жорий этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда аҳолига тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган корхонафаолияти йўлга қўйилмоқда. Мазкур корхона ишга тушгач туманда яна қўшимча 300 тонна балиқ етиштирилади. Вилоятда ягона саналган мазкур лойиҳанинг қиймати 14 млрд. сўмни ташкил этади, шундан 8 млрд. сўм ипотека кредити асосида, 6 млрд. сўм маблағ эса тадбиркор Шараф Хуррамов ҳисобидан молиялаштирилган.
     - 4 гектар майдонда барпо этилаётган “Golden chicken plyus” масъулияти чекланган жамияти интенсив усулда (йил давомида) балиқ етиштириш ва уни қайта ишлашга ихтисослаштирилади, -дейди тадбиркор Шараф Хуррамов. – Мазкур лойиҳага асосан 120 та кичик усти очиқ ва ёпиқ кўллар, маҳсулотни қайта ишлаш цехини қуриш кўзда тутилган.  Натижада 25 та янги иш ўрни яратилади.  Интенсив усулда балиқ етиштиришнинг авзаллиги шундаки, балиқлар кичик ҳавзаларда жуда тиғизликда, махсус омухта ем билан боқилади ва юқори ҳосилдорликка эришилади.  Балиқлар тор муҳитда камҳаракат бўлади ва мунтазам бериб туриладиган озуқа боис жуда тез ўсади. Шунингдек, бу усул ортиқча ер ва сув ресурслари талаб этмайди.

    Айни пайтда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Корхона фаолияти йўлга қўйилгач тадбиркор маҳсулотни нафақат ички бозорда сотишни балки, чет давлатларга ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқда.
 
Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев