» » ​Туман марказида "Рақамли технологиялар ўқув маркази" очилди

​Туман марказида "Рақамли технологиялар ўқув маркази" очилди

 Туман марказида  ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилди.

  Очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Б. Бобоназаров  марказ аҳоли ва ёшларнинг технологик билимларини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишда хизмат қилишини таъкидлади.

  – Бу ерда мактаб ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бепул  ўқув курслари ташкил қилинади, – дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д. Хўжамбердиев. – Мазкур марказ филиалини биринчилардан бўлиб Тойлоқ туманида ташкил қилдик. Марказ қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида ёшлардан ташқари давлат ва хўжалик органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ахборот технологиялари йўналишида кундузги ва кечки ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳам иш олиб бораяпмиз.

   Зарур технологик воситалар билан жиҳозланган марказда ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароит яратилган.

комментариев