Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган тантанали маросимдаги нутқида келажак авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қарашимиз лозимлиги, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарурлигини, шу сабабли ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ҳафтада бир кунни албатта, мактабга бағишлаши кераклиги таъкидлаган эди.
Юртбошимизнинг ушбу топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туман ҳокими ҳафтанинг бир кунини мактаблар ва ўқувчиларга бағишламоқда.
Туман ҳокими Б. Бобоназаров юқори синф ўқувчилари билан дарсларда иштирок этиб, бевосита ўқитувчиларнинг таълим-тарбия бериш жараёнини кузатди.Шундан сўнг, 50-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда туман раҳбари ўқитувчиларнинг иштирокисиз ўқувчилар билан самимий мулоқотда бўлди. Уларнинг муаммолари ва орзу-мақсадлари билан қизиқди. Учрашув давомида йигит-қизларни қизиқтирган саволларига туман ҳокими батафсил жавоб берди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев