
Марказнинг бунёдкорлик ишлари «Agromir Buildings» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан олиб борилган.
Янги бинода туман ФҲДЁ бўлими, нотариус ва Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси, болалар, тиббиёт, инвесторлар хоналари мавжуд.
Масканда электрон навбат тизими жорий этилган ва банк кассаси жойлаштирилган. Марказ бир вақтнинг ўзида 16 та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсата олади. Замон андозаларига мос равишда жиҳозланган бинода 6 та мониторда 100 дан ортиқ давлат хизмати турлари юзасидан маълумотлар фуқароларга тақдим этилган.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев