» » “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тарғибот тадбирлари юксак мақсадлар сари етакламоқда

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тарғибот тадбирлари юксак мақсадлар сари етакламоқда

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари туманимиз маҳаллалари аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.
Маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳларнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.
Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурлари, спортчиларимизнинг чиқишлари, ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари маҳалла аҳлининг қувончига қувонч қўшди.
"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир барча иштирокчилар кайфиятига  кўтаринкилик бахш этди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев