» » НАВОИЙ ШЕЪРЛАРИ – РУСИЙ ЗАБОНДА

НАВОИЙ ШЕЪРЛАРИ – РУСИЙ ЗАБОНДА

                                                             21-умумий ўрта  таълим  мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий  таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб  "ВЕЧЕР ПОЭЗИИ  АЛИШЕРА НАВОИ" деб  номланган навойхонлик  кечаси ўтказилди.Тадбирнинг  рус тилида  ўтказилишидан  мақсад, ўқувчилар томонидан  Навоий  ҳаёти  ва  ижодини, буюк шоир қаламига  мансуб  ғазал,  рубоий ва афоризмларни   рус тилида ифодалаш орқали шу тилдаги сўз бойликларини ошириш, шоир асарлари  моҳиятини  рус тилида тушуниш  ва талқин этишдан  иборатдир. Тадбир чоғида ўқувчилар Алишер Навоий  ижодига  багишлаб  тайёрлаган ижодий  ишларини  намойиш этишди.  Тадбирда мактабнинг 5-Е синф  ўқувчиларидан  Н.Шодиева, З.Рахимова, М. Тохирова, М.Мардонқулова, К.Ахроркулов, К. Хўжусмонов, Д.Анварова, Л. Эргашева, П.Норпўлатова,  Ш. Сафарова, Ш. Ашурмахмадовалар фаол  иштирок  этишди ва  устозларнинг олқишига  сазовор бўлишди.  
 

комментариев