
Мамлакатимизда сув ресурсларининг катта кисми қишлоқ хўжалиги маµсулотларини етиштиришга сарфланаётгани эътиборга олинса, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш долзарб масала саналади Шужиҳатдан олганда томчилатиб суғориш технологияси ҳар жихатдан афзалликларга эга фойдали ва самарали эканлиги амалда ўз исботини топмоқда.

Боғизоғон агрофирмасига қарашли «Дилшод – Дилмурод-Ишонч» фермер хўжалигида ´тказилган кўргазмали амалий семинар айнан шу долзарб масалага бағишланди. Тумандаги барча фермер хўжаликлари раҳбарлари, агрофирмалар раислари ва бошқалар қатнашган семинарда пойтахтдан келган меҳмон¬ «Асил-Қишлоқ - Тараққиёт» МЧЖ раҳбари Жасур Юнусов томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликларига тўхталиб, сувнинг ҳар қатраси олтинга тенг бўлган диёримизда бу усулни қўллаш давр талабига айланганини таъкидлади. У шу мақсадда фойдаланиладиган техник жиҳозларни бирма-бир таништириб уларнинг имкониятларига тўхталди Ж.Юнусов йиғилганларнинг томчилатиб суғориш жиҳозларини сотиб олиш, уларни ишлатиш, умуман томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ кўплаб саволларига жавоб қайтарди.
Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.
Ҳусан НАРЗИҚУЛОВ,
Туман ҳокимининг ўринбосари.
комментариев