» » Қабристонларда ҳашар ташкил этилди

Қабристонларда ҳашар ташкил этилди

 2-3 март кунлари тумандаги 79 та қабристонларда ҳашар ташкил этилиб, ҳашарда туманнинг 8 мингдан ортиқ фуқаролари иштирок этишди. Ҳашар давомида қабристонларнинг 3200 метр узунликдаги ариқ ва зовурлари тозаланди, қабрлар атрофи ёввойи ўтлар ва шохлардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилди ва оқлаш ишлари олиб борилиб, қабристон ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди.

Шунингдек, “Ясситепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ясситепа” қабристонининг 86 метр атрофи замонавий бетон девор билан ўралди.


Ушбу хайрли ишлар туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

комментариев