» » Тиббиёт муассасасида маънавий-маърифий тадбир

Тиббиёт муассасасида маънавий-маърифий тадбир

9 февраль – ғазал мулкининг султони, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун.
   Алишер Навоий шак-шубҳасиз дунё адабиётининг энг улуғ дарғаларидан бири. Навоий асарларининг инсоният маънавий тараққиёти ва руҳий покланишида тутган ўрни беқиёс. Чиндан ҳам, Алишер Навоий туркий адабиётни мисли кўрилмаган янги босқичга кўтарди. Бу буюк мутафаккир шоир шарофати билан адабиёт ҳар қачонгидан кўра ҳам инсон қалби, руҳи ва тафаккурининг жонли ифодасига айлангани рост.
   Юқоридаги фикрлар бугун туман тиббиёт бирлашмасида Алишер Навоийнинг таваллуд кунига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда таъкидланди. Унда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази  туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимлари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев