Азми қатъий тадбиркор
Ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, ишнинг кўзини биладиган, уддабурон кишилар қадрланган. Буни буюк Амир Темурнинг «Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир», деган фикри
