СИЗНИНГ ОЛДИНГИЗДА БУРЧЛИМИЗ
Ҳаловатсиз тун ҳамда қуш уйқуси чоғидаги ғалати туш таъсириданми, лоҳас бўлиб уйғондим. Энг қизиғи, қисқагина оромда акс этган тушни аниқ-тиниқ эсладим; ҳовли дарвозаси ланг очиқ эмиш. Ундан қадрдон дўстим, таниқли ҳофиз Ғиёсжон Облоқулов, шифохона кийимида қўлларини икки ёнг ёйганча,қучоқ очиб