Савобталаб тадбиркорларимиз кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишда давом этишмоқда, бу каби инсонлар сафи эса кун сайин ортиб бормоқда. 
Туманимизнинг Чароғбон маҳалласида истиқомат қилувчи (исм-шарифи сир тутилишини истаган) тадбиркор ана шундай хайрия тадбирига ўз ҳиссасини қўшди.
У туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошида бирлашган фаол кўнгилли ёшлар ёрдамида Чароғбон маҳалласида яшовчи жами 25 та эҳтиёжманд оилаларга ҳар бири 150 минг сўм бўлган озиқ - овқат маҳсулотларини эҳсон қилди.
Бундай эзгуликдан баҳраманд бўлганлар, “Биринизга минг берсин!”, “Оллоҳ сизни қўлласин!” дея дуо қилишди.
Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев