» » Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Ҳоким ва ёшлар учрашуви



Бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров ёшлар билан учрашди. Бу учрашувнинг самимий ва ошкора, очиқлик билан ўтишини астойдил истаган туманимиз раҳбари ёшлар билан юракдан суҳбатлашди.Ёшларимизнинг ютуқларини эътироф этаркан, бу ютуқларнинг салмоғи янада баланд бўлиши учун яна қандай шароитлар яратиш, ёшларнинг хоҳиши ҳақида сўради.
Айрим ёшларнинг ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланмаётганлиги ҳеч қайсимизни бефарқ қолдирмаслигини айтди. "Тенгдош тенгдошга" тамойили асосида ҳамма ёшларни фаолликка чорлади. Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга ҳоким, сектор ва ташкилот раҳбарлари жавоб беришди. Фаол ёшлар ҳокимнинг ташаккурномаси ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тадбир сўнггида 4-мактаб ўқувчиси Барно Вафоқуловага ноутбук совға қилинди.

комментариев