» » ТОЙЛОҚЛИК ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР “ОРАСТА ҚИЗЛАР”НИНГ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

ТОЙЛОҚЛИК ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР “ОРАСТА ҚИЗЛАР”НИНГ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўқувчи-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг чуқур билим олиши ва иқтидорини рағбатлантириш, АКТ саводхонлигини ривожлантириш мақсадида анъанавий ташкил қилиниб келинаётган “Ораста қизлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоятнинг 14 та туман, шаҳар мактабларидан ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-қизлар жамоаси ўзаро беллашди.
Жамоалар 4 та шарт: таништирув, интеллектуал ринг, ўқиган китоби тақдимоти, эркин мавзуларда ўзаро беллашди. Сўнгги натижаларга кўра, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-мактабнинг ўқувчи-қизлари жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ғолибларга бошқарманинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев