» » РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА

РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА

  Самарқанд вилояти рус драма театрида “Алла айтган етар муродга” республика кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи ўтказилди.
Ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлган алла айтиш санъатини ўргатиш, ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос орқали ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик-танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 40 нафардан зиёд номзодлар иштирок этишди.
     Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига биноан Булунғур ҳамда Қўшработ туманлари фольклор жамоалари биринчи ва иккинчи, Тойлоқ туманидан Нодира Тожиева учинчи ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
 Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси матбуот хизмати.

комментариев