» » ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун туман ҳокимлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг туман  босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
Унда иштирок этган туман ҳокими Б. Бобоназаров илғор тадбиркор ва ишбилармонларни ютуқ билан қутлаб, қимматбаҳо совғаларини топширди.
  Кўрик-танловнинг туман босқичида“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Гулноза Асламова, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида “Худойбердиев Озод Шодиқулович” фермер хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Сайқал инвест стил” масъулияти чекланган жамияти, саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” “Экспорт жама стил” оилавий корхонаси ҳамда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида “Дент планет” хусусий корхонаси  ғолибликни қўлга киритиб, «Ташаббус-2021» республика кўрик-танловининг вилоят босқичига  йўлланмани қўлга киритишди.

комментариев