
Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан Республика Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда!» шиори остида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган ва 20-мактаб ўқувчиларидан таркиб топган «Қўшчинор» футбол жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалгача етиб борди ва якунда энг кучли тўрт жамоа сафидан ўрин олди. Қўшчинор маҳалласида туманимизнинг ёш «чарм тўп» усталарини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар ёш футболчиларга кейинги беллашувларда омад тиладилар.
Алишер АЗИМОВ,
Қўшчинор МФЙ раиси.
комментариев