» » «ҚАЛҚОН» ЯНА ТЕНГСИЗ!

«ҚАЛҚОН» ЯНА ТЕНГСИЗ!

“Ёш қутқарувчи” жамоалари ўртасида 15­ ИДУМда бўлиб ўтганган финал  мусобақасида  17 умумталим мактабининг “Қалқон” жамоаси барча шартлар бўйича тенгсиз деб топилиб мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга  киритди.     
Ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик, рухида тарбиялаш улардаги ватанга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш, фуқаро муҳофазасига оид билим малака ва кўникмаларни шакиллантириш, Фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш қутқарувчи касбига қизиқиш уйғотиш, “Ёш қутқарувчи” клубларининг асосий мақсадидир.                   
   Тумандаги барча умумтаълим ва  касбий таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари тузилиб, улар ўртасида мусобақанинг, ҳудудий босқичи ўтказилди. Ҳудудларда энг юқори  ўринларни эгаллаган беш жамоа:  15­ мактабнинг “Жасорат”, 8­ мактабнинг “Бургутлар,” 17­ мактабнинг “Қалқон”, 30­ мактабнинг “Темурбеклар”, 44­ мактабнинг “Махсус гурух”жамоалари, мусобақанинг туман босқичига, йўлланмани қўлга киритдилар.           Тойлоқ тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг жорий йил 17 февралдаги буйруғига асосан “Ёш қутқарувчи” жамоалари ўртасидаги туман финал босқичи 15­ ИДУМда ўтказилди ва унда 17­ умумталим мактабининг “Қалқон” жамоаси барча шартлар бўйича  ғолиб деб топилиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндор  жамоалар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 
                   Азиз ОЧИЛОВ,                                              Тойлоқ туман ФВБ бошлиғи, майор.

комментариев