» » ЧЕМПИОНЛАРНИНГ ОТАЛАРИГА ҲАМ ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ЧЕМПИОНЛАРНИНГ ОТАЛАРИГА ҲАМ ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

  30 март куни Тошкент денгизида бўлиб ўтган академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида коллеж ёш спортчилари муваффақиятли қатнашиб, 13 олтин, 20 кумуш ва 12 бронза, жами – 45 та  медални қўлга киритдилар. Чемпионларни улар туғилган маҳаллаларда муносиб тақдирлаш тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, Тойлоқ ОПЗК директори У. Қурбонов бошлиқ коллеж раҳбарлари, методистлари  ва мураббийлари чемпионат ғолиби Озодбек Бахроновни тақдирлаш мақсадида Дўстлик маҳалласида бўлишиб, чемпионни ва уни вояга етказган отаси Зубайдулло Усмоновни ғалаба билан қутлашди.       
   Шунингдек, Найман МФЙда бўлиб ўтган тадбирда чемпион  Шаҳриёр Хамдамов ва унинг отаси Шерзод Кузиев ҳам шундай юксак эътирофга сазовор бўлдилар. Тантанали маросимларда Дўстлик ва Найман МФЙ раислари  Содиқ Каримов ҳамда Обид Ёркулов, ҳар иккала маҳалла фаоллари иштирок этдилар. 
  Абдулла ҚОБИЛОВ,
коллеж директори ўринбосари, туман кенгаши депутати

комментариев