» » Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари тасдиқланди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари тасдиқланди


    Бугун туман ҳокимлигида кенгайтирилган фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ф. Назаров, туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, туман кенгаши депутатлари, корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

     


Йиғилишда янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Тойлоқ туман бўлимига қуйидаги таркибда бошлиқ ва ўринбосарлар тасдиқланди:

Асадов Норқул Қодирович — туман ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;

Қуватова Мартаба Нормаҳмадовна — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;

Аҳмеджонов Олим Раҳматович — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича   ўринбосари;

Тўраев Мусохон Муқаддасович — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари.

комментариев