» » Самарқанд вилояти аҳолиси диққатига!

Самарқанд вилояти аҳолиси диққатига!

Ҳурматли самарқандликлар!

Хабарингиз бор, Сирдарёдаги Сардоба сув омборида ўпирилиш рўй бериб, атрофдаги кўплаб қишлоқларни сув босган. Кўрилган чоралар туфайли аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.


Кўчирилган аҳолига республика ҳукумати ва вилоят ҳокимлиги яшаш учун шароит яратмоқда.


Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёрдам тариқасида Сирдарёга қурилиш материаллари, чодир ва озиқ-овқат маҳсулотлари юборди.


Ҳозирда сирдарёлик бародарларимизга нафақат ётоқ жойи ва овқат, балки рўзғор буюмлари, кийим-кечак ҳам керак.


Шуни ҳисобга олиб, вилоят жамоатчилиги сув тошқинидан зарар кўрганларга кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва рўзғор буюмларидан ёрдам бериш ташаббуси билан чиқди.


Ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати марказлари ташкил этилган.


Аҳолидан уй-рўзғоридан ортиқча нарсаларни шу марказларга топширишларини сўраймиз. Бу буюмлар вилоят марказида тўпланиб, Сирдарёга юборилади.


Биз самарқандликларнинг олийҳимматлилигига ишонамиз!


Аҳоли  озиқ-овқат маҳсулотлари, уйидаги ортиқча ёки сал униққан рўзғор буюмлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва дала шароитида ишлатиладиган бошқа нарсаларни 
қуйидаги манзиллардаги марказларга топширишлари мумкин:
Манба: ZarNews.uz

комментариев