Карантин даврида йирик ишлаб чиқариш корхоналари тўхтаб қолмаслиги иқтисодий барқарорликнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳақиқатан ҳам бугунги шароитда тадбиркорларни, хусусан экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан ҳам муҳим. Шу мақсадда вилоят ҳокимининг маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н. Ибрагимов ҳамда Тойлоқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б. Бобоназаровлар тумандаги экспортёр корхоналар фаолиятини ўрганишди. Хусусан, улар “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хўжалиги ҳамда “Агромир Адас” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, мавжуд муаммолар, шунингдек, экспорт фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишлар, таклиф ва муаммолар ўрганилди.
Ўрганиш давомида карантин даврида корхонларнинг тўлақонли фаолият юритишида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
комментариев