» » Ижтимоий тармоқларда давлат тилини ҳақорат қилган шахс қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда давлат тилини ҳақорат қилган шахс қамоққа олинди

Фуқаро Дониёр Якубов ўзи Тойлоқ тумани ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020 йил 15 майда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини камситувчи фикрларни қолдирган. Ушбу ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ИИБ ходимлари унинг уйига борган вақтида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик ҳам кўрсатади.
Самарқанд шаҳар маъмурий судида унга нисбатан тўпланган иш 2020 йил 18 май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ориф ПАРДАЕВ,
Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси.

комментариев