
Ана шу ташаббус асосида Тойлоқ туманида кўп қаватли уйлар қурилиши бошланган эди. Туман марказидан 6 гектар ер майдони ажратилиб, мингдан ошиқ хонадонга мўлжалланган 16 та кўп қаватли уй, хизмат кўрсатиш ва сервис мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳа тасдиқланди. Лойиҳага асосан ҳар бири 60 та хонадондан иборат 12 та 12 қаватли замонавий турар жойлар, шунингдек, бозор инфратузилма объектлари, маҳалла маркази қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари “Agromir Buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби белгиланган эди. Туманда мазкур ҳужжат асосида 64 нафар уй-жойга муҳтож оилаларга субсидиялар ажратилади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев