Сайёр қабулда туман ҳокими Б. Бобоназаров, сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н. Асадов, маҳаллалар раислари, халқ таълими, мактабгача таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.


Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ўзларининг қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 35 нафар киши мурожаат қилди. Уларнинг 2 таси жойида ҳал этилган бўлса,19 таси ижрога йўналтирилди. Қолган 14 нафарига ҳуқуқий тушунча берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев