
Ана шундай тадбирларнинг узвий давоми сифатида бугун 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар форуми” бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлди. Дилидаги орзу-ниятларини ёшлар билан бўлишди:-Мендан энг катта мақсад-муддаоинг, бахтинг нима, деб сўрашса, ёшларимизнинг дунёқарашини, билимини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, бандлигини таъминлаш, оилавий бахтини кўриш, деган бўлар эдим. Чунки мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Шу сабабли сизлардан умидимиз катта. Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас. Бугунги ёшларимиз ҳам кечаги ёшлар бўлмаслиги керак. Масъулият ва ишончни оқлашимиз лозим.
Тадбир давомида туман ҳокими жорий йилнинг 25-декабрь куни Президентимиз Ш. Мирзиёвнинг “Ёшлар форуми”даги ёшларга йўллаган мурожаатининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди.Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди. Туман ҳокими ёшларни китобхонликка қизиқтириш, уларнинг чуқур билим эгаси бўлиши учун янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида туманда Ахборот-ресурс маркази ҳамда IT-парк ташкил этилишини таъкидлади.
Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган масалалар кун тартибига қўйилди. Ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев