» » Коррупцияга қарши кураш бутун жамият иши

Коррупцияга қарши кураш бутун жамият иши

Туман халқ таълими бўлимида "Коррупциясиз соҳа" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. 


Унда Давлат тест маркази вилоят бўлими мутахассиси   Б. Исломов, туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, туман прокуратураси ходими Ш. Маматқулов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғаффоров ҳамда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди.


Йиғилишни туман халқ таълими бўлими мудири З. Салахова очиб берди ва у ўз нутқида Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган вазифалар, таълим тизимида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш тўғрисида фикр билдириб, коррупцияга қарши курашиш бутун жамият иши эканлигини таъкидлади. 


Тадбирда Давлат тест маркази бош мутахассиси Б. Исломов сўзга чиқиб, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишдаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.


Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар  коррупция ва унинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар, унинг жамиятимизга ва таълим соҳасига таъсири ва оқибатлари ҳамда унга қарши курашиш бўйича соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш зарурлиги тўғрисида батафсил маълумот беришди.

комментариев