» » «Шу юрт фарзандларимиз»

«Шу юрт фарзандларимиз»

 Туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида юқоридаги шиор остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда республика Ногиронлар жамияти томонидан жойларда ўтказилаётган тадбир туманимизда ҳам юқори савияда ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий гвардиясининг туманимиздаги ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари, имконияти чекланган тумандошларимиз, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев очиб, пойтахтдан келган меҳмонларни туманимизга ташрифи билан қутлади. 

Шундан сўнг ширали овози билан нафақат мамлакатимиз, балки қўшни республикалар қўшиқ мухлисларига танилган истеъдодли хонанда Дилдора Кунузоқованинг концерт дастури бошланди.

Туманимизнинг хушовоз хонандаси Юлдуз Ҳафизованинг дилрабо қўшиқлари ҳам олқишлар билан кутиб олинди. 

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қувватова иштирок этди.

Отабек САНАҚУЛОВ, 

ҳарбий қисм командирининг 

ўринбосари, подполковник.

комментариев