» » СЕВИНЧ – СОЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

СЕВИНЧ – СОЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Андижон вилоятида Ментал арифметика бўйича ўтказилган Республика олимпиадасида туманимиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. Жумладан, 43-умумий ўрта таълим мактабининг 4-«В» синф  ўқувчиси Севинч Ҳасанова барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолиб ўқувчига 1-даражали диплом ва мусобақанинг олтин медали топширилди. Қувонарлиси, Севинч ёзда Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадага йўлланмани ҳам қўлга киритди. С. Ҳасанованинг ютуғида устози Кимё Нарзиқулованинг ҳиссаси катта бўлди.

М. ҲОЖИМУРОДОВА,
мактаб директори.

комментариев