Уни ёнғиндан асрайлик!

Тойлоқ туманида 2021 йил ғалла хосили учун 472та фермер хўжаликлари томонидан 4375 гектар ерларга уруғ қадалган, бўлиб давлатга 11.333 тонна давлатга сара дон сотиш режаси қўйилган. Айни пайтда туман фермер хўжаликлари далаларида пишиб етилган ғалла йиғим-терими жадал суръатларда давом этмоқда.Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари жойларда ташкил этилган 8 та махсус отряд аъзоларига ғаллани ёнғиндан асраш бўйича тушунтириш ишлари ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда, Жумладан, ўрим олди ғалла майдони яқинида шудгорлаш ишлари назорат остига олинган. Ғаллазорлар оралиғи 8 метр кенгликда тозаланиб, 4 метр кенгликда хайдалиши, механизаторларнинг дам олиш шийпонлари ва овқат тайёрлаш ўчоқхоналари ғаллазордан 100-150 метр узоқликда бўлиши ҳам ФВБ ходимлари томонидан қатъий назорат қилинмоқда. Бундан ташқари ғалла ташишга мўлжалланган автотракторларнинг учқун сўндиргичлари кўрикдан ўтказиб борилмоқда..
Юқоридаги тадбирларнинг амалга оширилиши шубҳасиз, бебаҳо бойлигимиз бўлмиш ғаллани ёнғиндан асрашга ёрдам беради. туман ФВ бўлими жамоаси томонидан ушбу йўналишда бошқа ишлар ҳам амалга оширилмоқда.
Хўжақул ШОДМОНОВ,
Тойлоқ туман ФВБ ЁНваПБ
бошлиғи, капитан.
комментариев