» » "ДХХ кубоги" мусобақасига старт берилди

"ДХХ кубоги" мусобақасига старт берилди

Тойлоқ туманида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича  мусобақаларга старт берилди.  
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ш. Жўраев,  Тойлоқ олимпия захиралари спорт коллежи мураббийлари ҳамда ДХХ масъуллари иштирок этиб, ёшларга омад тилади. 
Дастлабки учрашувда Чароғбон маҳалласининг "Амир Темур" ва "Ғaфур Ғулом" жамоалари спортнинг мини футбол тури бўйича майдонга тушишди. 
    Учрашув натижаларига кўра "Амир Темур" жамоаси шоҳсупага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз,  мусобақанинг маҳалла босқичи жорий йилнинг 20 апрелига қадар давом этади.

комментариев