» » ҚАБУЛ-2020: 10 саволга 10 жавоб

ҚАБУЛ-2020: 10 саволга 10 жавоб

(Абитуриентларга имтиёзлар)
II қисм

“Тарбиячи” кўрик-танлови ғолибларига қандай имтиёзлар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 19 мартдаги 47-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосан танловнинг Республика босқичида ҳар бир номинация бўйича биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ғолиблар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлади. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорига мувофиқ, “Тарбиячи” республика кўрик-танлови ғолиблари Мактабгача таълим вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар. 
«Темурбеклар мактаби» битирувчиларига олий таълим муассасаларига қабул қилишда бериладиган имтиёзлар.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  2019 йил 28 июндаги ПФ-4375-сон Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
   «Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига қабул қилишда қандай имтиёзлар мавжуд?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 2017 йил 14 ноябрдаги 698-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш белгиланган. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун қандай имтиёзлар белгиланган?

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил  22 июндаги 462-сонли Қарорига мувофиқ, мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларига, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга-бевосита командирлари (бошлиқлари) тавсияномасига асосан улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига берилади.
      Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил   20 июлдаги 393-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар. 
      Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
     Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг тест синовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади. Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда бериладиган имтиёзлар.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида ногиронлиги бўлган шахсларга давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича бир қатор имтиёзлар ва қулайликлар яратилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил  14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида олий таълим муассассига қабул бўйича тест синовларида иштирок этиш учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш белгиланган. Ногиронлиги бўлган шахслар мазкур тўловдан озод этилган.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонига мувофиқ кириш имтиҳонларида иштирок этган ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда эса олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан қўшимча равишда икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратиш тартибини жорий этиш белгиланган.
  Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига асосан бундай имтиёз тоифаси I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
    Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 
30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахса ўқишга кириши учун, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига берилади.
      Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил   20 июлдаги 393-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар. 
      Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
     Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг тест синовлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади. Ажратилган беш фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда бериладиган имтиёзлар.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида ногиронлиги бўлган шахсларга давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича бир қатор имтиёзлар ва қулайликлар яратилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил  14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорида олий таълим муассассига қабул бўйича тест синовларида иштирок этиш учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш белгиланган. Ногиронлиги бўлган шахслар мазкур тўловдан озод этилган.
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонига мувофиқ кириш имтиҳонларида иштирок этган ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда эса олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан қўшимча равишда икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратиш тартибини жорий этиш белгиланган.
  Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига асосан бундай имтиёз тоифаси I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
    Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 
30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га биноан ногиронлиги бўлган шахслар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб етарли балл тўплай олмаган ва ўқишга тавсия этилмаган тақдирда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган (3 та) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда умумий тартибда тўплаган баллари билан иштирок этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига биноан олий таълим муассасаларига қабул бўйича имтиҳонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнида тақдим этилган ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиши белгиланган. Ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги тасдиқланмаган шахслар қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасидаги танловга қўйилмайди ва рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган (3 та) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда умумий тартибда иштирок этади.

Фан олимпиадалари ғолибларига олий ўқув юртига кириш учун қандай имтиёзлар тақдим этилади?      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ УЗЛУКСИЗ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги  2019 йил 3 майдаги 4306-Қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. 
      Шунингдек, қўйидаги халқаро олимпиадаларда 1-3-ўринни олган абитуриентлар олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.

Булар:
Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad (IMO)
Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad (IPhO)
Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad (IChO)
Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad (IBO)
Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics (IOI)

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга қандай имтиёзлар берилади?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 17 ноябрдаги 3394-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисм қўмондонлиги (раҳбариияти) ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияномасига асосан, ҳар бир ҳарбий қисмдан бир нафардан юқори натижаларга эришган ёш ҳарбий хизматчи қўшимча давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинади.
   Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”ида ҳам, ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ олий таълим муассасаларига тасдиқланган давлат гранти квоталарига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилиниши кўзда тутилган.
Ҳарбий кисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентга тест синови натижалари бўйича 5% квотали ўринларга - квотадан ташкари (Лойиха)


Ҳурматли абитуриентлар, Давлат тест маркази фаолиятига оид ишончли хабарларни қуйидаги расмий манбалардан олишингиз мумкин!
https://dtm.uz    Давлат тест маркази расмий сайти
 https://t.me/rasmiydtm   Давлат тест маркази телеграм канали
 https://t.me/dtm_samarqand    Самарқанд вилоят бўлими телеграм канали
Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими ходимлари

комментариев