» » Халқ дардини тинглаш муаммоларга ечим топишнинг муҳим омили

Халқ дардини тинглаш муаммоларга ечим топишнинг муҳим омили

Халқ билан бевосита мулоқот мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида, юртдошларимизни қийнаб келаётган камчиликларга барҳам беришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, масъул раҳбарлар томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар бу борада таъсирчан механизмга айланиб бормоқда. Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедов Давлатобод маҳалласида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда туман аҳолисининг электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, турар жойларнинг эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, йўлларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор соҳаларга доир мурожаатлари тингланди.
–    Масъул раҳбарларнинг халқ билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дилидаги дардларини тинглаши турмушимиздаги муаммоларга бартараф этишга хизмат қилмоқда – дейди меҳнат фахрийси Шукур Абдураҳимов. – Бугунги сайёр қабулда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этдим. Мурожаатим тезда қаноатлантириладиган бўлди. Зеро, тозалик, ободонлаштириш ишлари қарор топган жойга барака инади, ишимизда унум бўлади.
Шунингдек, туман 4-сектори ишчи гуруҳи томонидан Давлатобод маҳалласидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Самарқанд вилояти давлат 
солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

комментариев