» » Фермер хўжалигида амалий семинар

Фермер хўжалигида амалий семинар

10 сентябрь куни Қўшчинор агрофирмаси ҳудудидаги "Анвар-Сарвар миришкорлари" фермер хўжалиги дала майдонида 2020 йил ғалла ҳосили учун амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Абдумажит Нурқулов, туман ҳокими Баходир Бобоназаров, тегишли вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, фермер ва томорқа ер эгалари иштирок этишди. 

Семинар давомида ғаллани ўз вақтида экиш, агротехникаси, ўғитларини вақтида бериш, ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб олиш бўйича тавсиялар берилди. 

комментариев