» » Тойлоқлик спортчилар — яна Осиёда тенгсиз!

Тойлоқлик спортчилар — яна Осиёда тенгсиз!



   Шукуҳли айём арафасида Таиланд давлатида бўлиб ўтган академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида ажойиб ғалабани қўлга киритган Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спортчиларини  тақдирлаш тантанали маросими ўтказилди.  

 Эшик қоқаётган йилда Японияда ўтказиладиган ёзги Олимпиадага йўлланмалар  қўлга киритишни  асосий   мақсад  қилган  мактаб-интернат  спортчилари   Янги йил байрами арафасида яна бир тарихий  ғалабани   қўлга  киритдилар. Жорий йил 18-22 декабрь кунлари  Патайя шаҳри мезбонлик қилган  академик эшкак эшиш бўйича  Осиё чемпионатида, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига  кўтарилган   спортчиларимиз шаънига 6 марта Давлат мадҳиямиз янграб,  Байроғимиз   кўтарилди.

     Тойлоқлик  спортчиларнинг ажойиб  муваффақиятига бағишлаб,  таълим масканида ўтказилаган байрамона тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров  таниқли мураббий Б. Бердиқулов  раҳбарлигидаги жамоани  Янги йил байрами билан муборакбод  қилиб, бу каби  ғалабаларнинг бардавом  бўлишига қатъий ишонч билдирди.  Туман раҳбари Осиё чемпиони,  деган шарафли номга сазовор бўлган  спортчиларимиз — Ш. Ҳакимов, Д. Давронов, Ш. Нурматов, С. Сафаралиев, Ж. Эркинов ҳамда   Д. Орзиқуловларга ҳокимликнинг қимматбаҳо совғаларини топширди. У спортчиларимизга бўлажак жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилаб, «Токио — 2020» йўлланмаларига эга чиқишларига умид билдирди. 

   Тантанали тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари  Ж. Ҳақбердиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник  М. Шермуҳаммедов  ва бошқалар қатнашдилар. 

                                            А. СЕМЕНЮТИН,

                   А. ҚОБИЛОВ.

комментариев